Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўш иш ўринлари, шу жумладан "Ягона миллий меҳнат тизими" Идоралараро аппарат-дастурий мажмуа асосида электрон меҳнат дафтарчаларини юритувчи барча ташкилотларнинг бўш иш ўринлари тўғрисида маълумолар олинади.
Шунингдек, вақтинчалик (шартнома бўйича) нашр этилган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирали.
Аҳолининг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларга киришини таъминлаш, шунингдек, резюмени ва муайян ташкилотда ишлаш истагини эълон қилиш имконияти.
Кадрларни тезроқ излаш ва ишсиз фуқаролар сонини камайтириш нуқтаи назаридан меҳнат бозорини ривожлантириш.
- Бўш иш ўринларининг мунтазам янгиланиб турувчи ягона маълумотлар базасини яратиш
- Маълумотлар алмашинуви учун тегишли тизимлар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш
- Статистик маълумотларни шакллантириш
- Резюмени жойлаштириш
- Бўш иш ўрни учун резюмени юбориш
- Номзодга сўров юбориш
- Бўш иш ўринларини эълон қилиш
- Бўш иш ўринларини қидириш
Тизим хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификатсия тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.