solution icon
Ягона миллий меҳнат тизими
Ташкил этилаётган иш ўринлари, иш берувчилар ва ходимларга меҳнат муносабатларини электрон шаклда расмийлаштириш, ишга жойлашишнинг шахсга доир тарихи, бўш иш ўринлари, ходимларнинг сон ва сифат таркиби бўйича ягона маълумотлар базаси ҳисобланади my.mehnat.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Электрон меҳнат дафтарчалари
  • advantage icon Жами бўш иш ўринлари
  • advantage icon Ходимларнинг сон ва сифат таркиби
Лойиҳа ҳақида

Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган иш ҳақи ва жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларига ҳисобланган солиқлар, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига тўловлар ҳақидаги ахборотга асосланган электрон меҳнат дафтарчасида жисмоний шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Маълумотлар идоралараро тизимлаштирилган тарзда тузилиб, мунтазам равишда электрон алмашинади. Унинг афзаллиги шундаки, ходимлар ҳамда ишчиларнинг сон ва сифат таркиби, вакансиялар, шунингдек, ишга жойлашиш учун номзодларга иш берувчилар томонидан қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблар тўғрисида автоматик тарзда тўпланадиган холис, шаффоф ва долзарб маълумотлар киритилиб борилади. 
Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш орқали ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, қоғозбозликни камайтириш, бўш иш ўринларига талаб этиладиган олий маълумотли мутахассисларга бўлган талабни аниқлаш орқали кадрлар тайёрлашнинг аниқ режаси белгиланади.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Ахборотни автоматлаштиришни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;
меҳнат мигратсиясси жараёнларини мониторинг қилиш;
барча турдаги ресурсларни (меҳнат, материал, вақт) тежаш - қўл оператсиясларини автоматлаштириш орқали;
хорижда ишлашни хоҳловчи фуқароларнинг резюмелари базасини шакллантириш;
фуқароларни хорижда ишлаш учун ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи идораларнинг маълумотлар банкини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросига хорижда меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома бериш жараёнини автоматлаштириш орқали консуллик рўйхатига айланиш жараёнини тезлаштириш.

Тизимдан рўйхатдан ўтиш

Ягона миллий меҳнат тизимига кириш, маълумотлар киритиш юридик шахс номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо (EРИ) орқали амалга оширилади. Шу сабабли, фақатгина юридик шахснинг ваколатли жисмоний шахси (ходим)га маълумотларни кўриш ҳуқуқи берилади.
Ходим ўзининг номига расмийлаштирилган, жисмоний шахс электрон рақамли имзо (EРИ)си билан кирган ҳолда, ўзининг иш жойи, лавозими ва бошқа маълумотларини олиши мумкин.
 

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Ягона миллий меҳнат тизимидаги фаолият тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш учун ариза бериш
  • opportunity icon Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш