“E-АУКСИОН” электрон савдо платформаси – жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини реализация қилишнинг ягона платформаси.
Жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган электрон-онлайн ауксионлар савдо платформасида алоҳида йўналишлар бўйича тақдим этилади.
Савдо платформаси ёрдамида уйдан чиқмасдан электрон-онлайн савдоларда иштирок этиш мумкин. Бунинг учун савдо платформасида рўйхатдан ўтиш, тегишли лотларга ариза топшириш ва ауксионларда иштирок этиш кифоя. Масалан, кўчмас мулкларни сотиб олиш ёки ижарага олиш, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, ташқи реклама обектлари, ер қари участкаларидан фойдаланиш, кўчма савдо жойлари, электр стансиялар қуриш ҳуқуқи ва бошқа турдаги ауксионларда онлайн иштирок этиш имконияти яратилган.
Асосий мақсадлар:
жисмоний ва юридик шахсларни буюртмаларига асосан эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқлари бўйича ауксион ва танлов савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш;
нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш;
электрон онлайн-ауксионлар Интернет тармоғида аризаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш жараёнларига ҳар қандай аралашувга йўл қўймайдиган механизмини яратиш;
ахборот хавфсизлиги воситалари ёрдамида ахборот бутунлигини ва махфийлигини таъминлаш.
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаси бо‘йича ауксион ва танлов савдоларини ташкил этиш.
Асосий вазифалар:
электрон ауксионлар ўтказиш ва ғолибни аниқлаш;
электрон танлов савдоларини ўтказиш ва ғолибни аниқлаш;
иштирокчиларнинг электрон савдоларда қатнашиш учун аризаларини автоматик текшириш;
электрон савдо иштирокчилари рўйхатини автоматик шакллантириш;
электрон савдо натижаларини автоматик аниқлаш;
савдо иштирокчилари ўртасида клиринг хизматини кўрсатиш;
иштирокчиларнинг танлов таклифларини автоматик баҳолаш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича “хусусий шерик”ни аниқлаш бўйича электрон ауксионлар ўтказиш;
ҳоким ёрдамчилари томонидан фуқароларнинг ўз томорқаларидан фойдаланишини баҳолаш (шунингдек, чет элдан қайтган мигрантларни ҳисобга олиш).
Давлат тендер комиссияси ва/ёки буюртмачининг қарорлари асосида амалга ошириладиган танлов обектларига талабгорларнинг электрон аризалари ва тегишли ҳужжатлари тўплаш
Савдоларда иштирок этиш учун Савдо платформасида рўйхатдан ўтиш лозим, шунингдек, жисмоний шахслар учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш орқали ҳам рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд. Бунинг учун кириш тугмасини босиб, OneID бўлимини танлаши лозим