"Uztrans.uz" ахборот тизими - фуқаролар транспорт соҳасидаги барча масалалар бўйича саволларга жавоб олишлари учун яратилган тизим бўлиб, унда шаҳарлараро транспорт хизматларидан фойдаланишдан бошлаб, рухсатномалар бериш ва давлат хизматларини кўрсатиш масалалари ёритилади.
- фуқароларни транспорт соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилиш учун ягона интерактив портални шакллантириш,
- авиа, темир йўл ва автобус йўналишларига чипталарни онлайн кўриш,
- барча турдаги шикоятлар, мурожаатлар ва таклифлар юбориш имкониятини яратиш,
- республикадаги барча автовокзал ва автостанциялар реестрини юритиш,
- сайёҳлар ва аҳоли учун Ўзбекистондаги оммабоп йўналишлар ҳақида маълумот бериш.
Тизимдан хабарларни ўқиш ва интеракив хизматлар ҳаволалари орқали давлат хизматлари маълумотларини олиш учун рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.
Транспорт чипталарини сотиб олиш учун бошқа тизимлардан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.