solution icon
Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатдан ўтказиш ва бериш тизими
ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, РЎЙХАТГА ОЛИШ МАРКАЗИНИНГ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЁРДАМИДА ОЧИҚ ВА ЁПИҚ КАЛИТЛАРИНИ ЯРАТИШ e-imzo.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Электрон калитни онлайн олиш имконияти
  • advantage icon Ҳужжатларни ҳимоялаш
  • advantage icon Электрон калитни бошқариш
  • advantage icon Қўллаш бўйича йўриқнома
Лойиҳа ҳақида

Электрон рақамли имзо (ЕРИ) калитларини рўйхатдан ўтказиш ва бериш тизими - электрон рақамли имзо олиш учун аризаларни қабул қилиш, очиқ ва ёпиқ калитларини яратиш учун ҳамда электрон рақамли имзо сертификатларини бошқариш нуқтаси ҳисобланади.

Юридик ёки жисмоний шахслар Солиқ қўмитаси рўйхатдан ўтказиш марказининг давлат хизматлари расмий веб-сайти https://e-imzo.uz дан фойдаланган ҳолда ЭРИ олиши мумкин.

Электрон калит сертификатиниолиш учун сўровнома тўлдириш ва паспорт нусхасини ҳамда паспорт бош саҳифаси билан тушган селфи суратни бириктириш, Электрон рақамли имзо калити учун тўловни банк кассалари ёки қуйидаги (payme, click, upay, paynet),  тўлов тизимлариданбири орқали амалга ошириш, Электрон калит сертификатини компьютерга юклаб олиш мумкин.

Шунингдек, ЭРИни экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказлари орқали олиш ҳам мумкин.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

- ЭРИни экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказлари орқали олишдан ташқари электрон кўринишда фойдаланиш имониятини яратиш;

- мамлакат бўйлаб аризачиларга рақамли ҳукумат доирасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларини яратиш;

- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш.

Тизимда рўйхатдан ўтиш

Тизим орқали янги ЭРИ калити олиш, паролни ўзгартириш амалларини шахсий кабинетга кирмасдан амалга ошириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, ЭРИ калити билан шахсий кабинетга кирган ҳолда ЭРИни тўлиқ бошқариш мумкин.

Статистика использования личных кабинетов налогоплательщиками

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Электрон калитни онлайн олиш
  • opportunity icon Сертификатни бекор қилиш
  • opportunity icon Сертификатни вақтинча тўхтатиш
  • opportunity icon Сертификатни тиклаш