solution icon
ЯГОНА ИНТEРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Электрон портал орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари билан о‘заро ҳамкорлиги, хусусан, давлат томонидан электрон давлат хизматлари ко‘рсатилиши рақамли иқтисодиётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу мақсадда Ягона интерактив давлат my.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Хизматлардан фойдаланишда чегирмаларнинг мавжудлиги
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Ягона интерактив давлат хизматлари портали - давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган электрон давлат хизматлари Ягона порталда алоҳида йўналишлар бўйича кўрсатилади.

Ягона портал ёрдамида уйдан чиқмасдан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя. Масалан, болани боғчага киритиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, автомобил ойналари рангини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсат олиш, ойлик маош, меҳнат дафтарчаси, солиқ қарзи ёки пенсия ҳисобини текшириш

Ягона порталнинг мақсад ва вазифалари

- мамлакат бўйлаб аризачиларга рақамли ҳукумат доирасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларини яратиш;

- ариза берувчилар билан мулоқотда давлат бошқаруви тизимида “бир дарча” тамойилини жорий этиш;

- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;

- давлат хизматларини олишда фуқаролар, тадбиркорлик субектлари ва давлат органлари учун харажатларни камайтириш.

Ягона порталда рўйхатдан ўтиш

Ягона портал хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификатсия тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Ягона портал ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган мурожаатлар ҳолатини кузатиш ва хизмат кўрсатиш натижасини юклаб олиш
  • opportunity icon Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш
  • opportunity icon Аризаларни кўриб чиқиш ҳолати ҳақида хабарномалар олиш
  • opportunity icon Солиқлар ва жарималар ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва бошқалар.