“Субсидия” дастурий мажмуаси - Фуқароларга давлат буджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишнинг ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, мазкур жараёнда бюрократия ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда юзага келган муаммолар тўғрисида бевосита масъул мансабдор шахсларга ва фуқароларга хабар бериш этиб белгиланганлиги қайд этилди.
Ушбу электрон платформа фуқароларимизга Давлат буджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишнинг ошкоралигини таъминлаш билан бир қаторда, мазкур жараёнда бюрократия ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда юзага келган муаммолар тўғрисида бевосита масъул мансабдор шахсларга ва фуқароларга хабар бериш имкониятини яратади. Ўрганишлар натижаси бўйича субсидияларни ажратиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифларни киритиш.
Бунда: мақсадсиз сарфланган субсидия, компенсация ва грантларни бюджетга қайтариш; натижадорлиги паст бўлган субсидия ва компенсацияларни мақбуллаштириш; субсидия тақсимловчилар томонидан фақат ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратишни жорий қилиш. АТ “Субсидия” ҳисобини электрон юритиш ва тегишли ҳисоботларни шакллантиришга сарфланадиган вақтни 70% қисқартириш; АТ “Субсидия” электрон қабул қилиш жараёнини 80% рақамлаштириш.
Ижрочини танлаш ва шартнома тузиш. Платформа орқали субсидияларни ажратиш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, тўлаб бериш ва ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш. Cубсидияларни ажратиш фақат ягона электрон платформа орқали ажратилишини жорий этиш. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб айрим тоифадаги субсидияларни ажратиш фақат ягона электрон платформа орқали ажратилишини жорий этиш. Субсидия ҳажмини автоматик тарзда ҳисоблашни жорий этиш учун “soliq.uz”, “UZASBO” ҳамда корхоналарининг ахборот тизимлари билан маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. Идораларга ажратилган субсидияларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини дастур асосида ўрганиш.
ONEID орқали
ЭРИ орқали амалга оширилади
Логин ва Пароль