solution icon
Ягона таълим хизматлари портали
Бу барча таълим хизматларини ўзида жамлаган платформа бўлиб, ахборот тизимлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини ташкил этиш учун тизимлараро интеграция ҳисобланади my.edu.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Таълим муассасаларига кириш учун онлайн ариза юбориш
  • advantage icon Шахсий портфолиони яратиш
  • advantage icon Кўплаб таълим хизматларидан фойдаланиш
Лойиҳа ҳақида

Ўқувчилар ва талабаларга таълим хизматларини кўрсатишда ортиқча вақт сарфи, транспорт ҳаражатлари, бюрократик тўсиқлар, қоғозбозлик ва бошқа турдаги муаммоларга ягона ечим сифатида ягона таълим хизматлари платформасини кўрсатиш мумкин. Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига ва олий таълим муассасалари талабаларига электрон кўринишдаги хизматларни кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳамда ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида бир қатор таълим хизматларини кўрсатиш ҳам ягона таълим хизматлари портали орқали амалга оширилиши ҳамда таълим жараёнини рақамлаштириш бўйича юқори самарадорликка эришиш имконини беради.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

-    Таълим муассасаларига кириш учун ўқувчилардан ва талабалардан онлайн равишда аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш;
-    давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;
-    давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантириш, қабул комиссиялари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
-    топширилган аризаларни кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини рақамлаштириш;
-    давлат бошқарув органларига тезкор статистик ҳисоботларни бериш

Порталда рўйхатдан ўтиш

Ягона таълим хизматлари портали хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Шунингдек, қисқа смс-парол орқали рўхатдан ўтиш имкони яратилган.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Академик лицей таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қатнашиш учун онлайн ҳужжат топшириш
  • opportunity icon Касб-ҳунар мактабларига кириш имтиҳонларида қатнашиш учун онлайн ҳужжат топшириш
  • opportunity icon Иккинчи мутахассислик учун олий таълим муассасаларига онлайн ҳужжат топшириш
  • opportunity icon Чет тили сертификатини онлайн тасдиқлаш
  • opportunity icon Академик маълумотнома олиш
  • opportunity icon Қайта тайёрлаш малака сертификатини юклаб олиш
  • opportunity icon Ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш ва нашр гувоҳномасини олиш