solution icon
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЕКТРОН ВИЗАСИ РАСМИЙ ПОРТАЛИ
ЭЛЕКТРОН ПОРТАЛ ЎРНАТИЛГАН ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ ФУҚАРОЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ ОРҚАЛИ ЭЛЕКТРОН ВИЗА БЕРИЛАДИ e-visa.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Портал ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг электрон визаси расмий портали - Ўзбекистон
Республикасига  киришни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби асосида хорижий давлат фуқароларига электрон виза бериш учун хизмат қилади.
Электрон виза Ўзбекистон Республикасига саёҳат қилишни режалаштирган чет эл фуқаролари учун расмийлаштирилади. Бундай визани расмийлаштириш учун чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасининг электрон виза расмий порталининг “www.e-visa.gov.uz” манзилига мурожаат юборади.
Электрон визани расмийлаштириш учун мурожаатни шакллантириш индивидуал ёки жамоавий (беш нафар ва ундан ортиқ вояга етган чет эл фуқаролари) тартибида амалга оширилади.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

- хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишларини бекор қилиш; - хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш; - республикага кириш учун рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларидан фойдаланиш; - электрон кириш визаларининг ягона ма’лумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини жорий этилади.

Порталдан фойдаланиш

Электрон визани веб портал орқали расмийлаштириш икки босқичда амалга оширилади: мурожаатни расмийлаштириб юбориш ва мурожаатга жавоб бериш.
Ўзбекистон Республикасига кириш электрон визасини расмийлаштириш учун мурожаат қуйидаги тартибда шакллантирилади: “Мамлакат” бўлимида давлат, саёҳат ҳужжати ва келишдан мақсад танланади;

“Сана” бўлимида Ўзбекистон Республикасида бўлиб туриш даври кўрсатилади; “Шахсий ма’лумотлар” бўлимида чет эл фуқаросининг биографик ма’лумотлари киритилади; “Фото ва паспорт” бўлимида шахснинг фотосурати ва саёҳат ҳужжатининг нусхаси жойланади; “Фаоллаштириш” бўлимида электрон почта манзили киритилади; “Тўлов” бўлимида Виса ва МастерCард халқаро пул ўтказмалари тизими орқали давлат божи тўланади.
Электрон визани бериш ҳақида ижобий қарор қабул қилинса, чет эл фуқаросининг электрон почта манзилига мурожаати бўйича “пдф” форматидаги электрон виза юборилади.

Имкониятлари
  • opportunity icon Электрон виса давлат хизматидан фойдаланиш
  • opportunity icon Портал ёки калл марказ орқали юборилган мурожаатлар ҳолатини кузатиш ва хизмат кўрсатиш натижасини юклаб олиш
  • opportunity icon Аризаларни кўриб чиқиш ҳолати ҳақида хабарномаларни элеcтрон почта манзилига юбориш