Мобил илова Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан аҳолига фавқулодда вазиятлардан барвақт огоҳлантириш ҳамда содир бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича тезкор ахборот етказиш йўналишида фойдаланилади.
Мазкур мобил илова имкониятлари орқали аҳолинининг турли хил фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантирилиш ҳамда фавқулодда вазиятлар бўйича билим ва кўникмаларини ошириб борилишига эришилади.
Шунингдек, соҳа йўналиши бўйича мобил иловага қўшимча функсиялар жорий этиш орқали доимий такомиллаштирилб борилади.
- аҳолини турли хил фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш;
- ахолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш;
- аҳоли томонидан фавқулодда вазиятлар бўйича тезкор ахборот (янгиликлар) олишларини таъминлаш;
- аҳоли томонидан тезкор хизматларнинг қисқа ва ишонч телефон рақамлари ва уларга берилган қисқача маълумотлар билан танишиш.
Мобил иловадан фойдаланиш учун рўйхатдан (авторизатсия) ўтиш лозим. Бунинг учун фойдаланувчидан Ф.И.Ш, яшаш ҳудуди ва телефон рақамини киритиши талаб этилади.