Тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш порталнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
“ТАДБИРКОР ВИРТУАЛ ОФИСИ” ахборот портали - тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишда давлат органлари билан тўғридан тўғри шафоф ишлаш тизими бўлиб, мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, муаммоларни ҳал этиш жараёнини назорат ва мониторинг қишил, тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвеститсияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имкониятига яратилган.
Шунингдек, тадбиркорлардан сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни қўриб чиқилишини назорат қилиш.
- тадбиркорлик субектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш;
- давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;
- қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш;
- тадбиркорлик субектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан, лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш.
Портал орқали мурожаатнинг кўриб чиқилишида шафофлик таъминланади, шунингдек реал вақт режимида мурожаат ҳолати ва ким томонлама қориб чиқилаётганини кориш имконияти мавжуд. Шунингдек, порталга келиб тушган мурожаатларнинг мониторинги орқали хар бир ҳудудда тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган аниқ муаммони аниқлаш имконияти мавжуд.