solution icon
“СТАТИСТИКА” ИНТEГРАЛЛАШГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ ПОРТАЛИ
«Статистика» интеграллашган ахборот тизими портали расмий статистиканинг ягона маълумотлар базаси сифатида шакллантирилган бўлиб, фойдаланувчилар томонидан зарур бўлган статистик маълумотларни олишнинг ягона бирламчи нуқтаси ҳисобланади siat.stat.uz
Афзалликлари
  • advantage icon 19 та йўналиш, 147 та бўлим, 2000+ статистик кўрсаткичлар
  • advantage icon Очиқ маълумотлардан 5 хил форматда фойдаланиш
  • advantage icon Маълумотларни жадвал, рейтинг, диаграмма, картограмма ва график кўринишида тасвирланиши
Портал ҳақида

Статистика” интеграллашган ахборот тизими портали – аниқ, ишончли ва сифатли статистик маълумотлар олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланиб, маъмурий статистик маълумотларни интеграция йўли билан тўплаш ва статистик маълумотларни СДМХ стандарти асосида фойдаланувчиларга тақдим этиш имкониятини беради. Шунингдек, у қуйидаги бир қатор ишларни амалга оширади:

биринчидан, шу кунга қадар турли манбалар ва шаклларда сақланаётган статистик маълумотларни халқаро тавсияларга мос бўлган намунавий форматга келтириш ва рақамли шаклда ягона маълумотлар базасига тўплаш имкони яратилди;

иккинчидан, таснифлагичлар ва маълумотномалар билан мослаштириш ҳамда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизимлари жорий этилди;

учинчидан, маълумотларни соҳалар ва ҳудудлар кесимларига ажратган ҳолда йиғма ахборотларни шакллантириш ҳамда визуал тасвирлаш жадвал, график, диаграмма, картограмма модули жорий этилди.

ПОРТАЛНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

- статистика соҳасида аниқ ва сифатли маълумотлар тақдим этиш учун ягона маълумотлар базасини яратиш;

- ҳар бир статистик кўрсаткичларнинг метамаълумотларини (маълумот пасспортини) халқаро СДМХ стандарти асосида тузиш;

- РEСТ API технологиясидан фойдаланган ҳолда маълумотларни интеграция қилиш;

- маълумотларни қайта ишлаш, алмашиш жараёнларини мониторинг қилиш.

Имкониятлари
  • opportunity icon Статистик маълумотларни соҳалар ва ҳудудлар кесимларига ажратган ҳолда йиғма ахборотларни шакллантириш имконияти
  • opportunity icon Статистик кўрсаткичкичларни тўғридан тўғри интеграция қилиб олиш имконияти
  • opportunity icon Расмий статистик маълумотларни 3 хил тилда (ўзбек, рус ва инглиз) мавжудлиги
  • opportunity icon Расмий статистика маълумотларини 5 хил форматда юклаш имконияти (PDF, XLSX, CSV, JSON, XML)
  • opportunity icon Статистик маълумотларни соҳалар ва ҳудудлар кесимида солиштириб таҳлил қилиш имконияти
  • opportunity icon Керакли маълумотларни кенгайтирилган қидирув тизими орқали тезда топиш имконияти