solution icon
Статистика агентлигининг расмий веб сайти
Статистика агентлигининг расмий веб-сайти Расмий статистика соҳасида ягона давлат сиёсати, расмий статистикани ташкил этишнинг самарали тизими тўғрисидаги маълумотларни ва статистика кўрсаткичларини оммага тақдим этиш учун ишлаб чиқилиган stat.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Агентликнинг расмий веб-сайти Очиқ маълумотлар Институти (ОДИ) баҳолаш тизими бўйича энг юқори –«Платина» (ПЛАТИНУМ) даражада баҳоланган
  • advantage icon Нашрлар режага асосан ойлик, чораклик ва йиллик янгиланиб бориш тизими жорий этилган
  • advantage icon Ногиронлиги бўлган шахслар учун маълумотлар билан эркин танишиш ва хизматлардан фойдаланишга оид қўшимча имкониятлар мавжудлиги
Лойиҳа ҳақида

Статистика агентлигининг расмий веб сайти — Республиканинг ижтимоий-иқтисодий статистик маълумотлари, жумладан, ЯИМ, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизматлар, қурилиш ва инвестиция, ташқи ва ички савдо, корхона ва ташкилотлар фаолиятини тавсифловчи статистик кўрсаткичлар кенг тарқалган 5 та электрон форматда (ссв, жсон, хмл, хлс ва пдф) фойдаланиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш жараёни тўғрисида таҳлилилий маълумотларни кузатиб бориш учун мўлжалланган.

Статистика агентлиги расмий веб сайтининг мақсад ва вазифалари:

- статистика тизимидаги янгиликлар билан танишиб бориш;

- республиканинг асосий макрокўрсаткичлари ўзгаришларини онлине тарзда кузатиб бориш;

- статистик маълумотларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, визуаллашган кўринишда фодаланувчиларга тақдим этиш;

- республика миқёсида тўпланган барча статистик маълумотларни веб-сайт орқали интерактив график ва жадваллар кўринишида тақдим этиш;

- интерактив жадваллар ва графикларни статистик маълумотлар асосида генерация қилиш.

Сайтда рўйхатдан ўтиш

Агентлик веб сайтида рўхатдан ўтиш талаб этилмайди

Имкониятлари
  • opportunity icon Расмий статистик маълумотларни 3хил тилда (рус,инглиз ва ўзбек) мавжудлиги
  • opportunity icon Статистик тўпламларни сотиб олиш имконияти
  • opportunity icon Корхоналар рўйхати, фаолият турлари ва ҳудудий мансублиги бўйича пуллик маълумотларни олиш имконияти
  • opportunity icon Турли хил визуал инфографикалардан фойдаланиш имконияти
  • opportunity icon Нашрлар ва пресс-релизлар эълон қилиш тақвими билан танишиш имконияти