solution icon
“ЭКОНАЗОРАТ” ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ
Электрон тизим экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ишга туширилган econazorat.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Хизматлардан фойдаланишда чегирмаларнинг мавжудлиги
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Тизим ҳақида

“Эконазорат” электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрда имзоланган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ишга туширилди.

Энди ушбу электрон тизим орқали экологик ҳуқуқбузарликларни тасдиқловчи фото, видео далилларни юборган шахслар ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг ўн беш фоизини олади.

Муваффақиятли рўйхатдан ўтгандан сўнг

Муваффақиятли рўйхатдан ўтгандан сўнг шахсий аккаунтга киришингиз ва рағбатлантириш усулини танлашингиз мумкин. Мазкур тизимда сиз юборган ҳуқуқбузарлик ҳолатини қайси босқичда ўрганилаётганлигини онлайн кўриш имконияти мавжуд.


 

ecogovuz_bot

Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур илова телеграм канали учун ecogovuz_bot форматида ҳам яратилган. Унга тўлиқ исмингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиб, экологик ҳуқуқбузарликларни юборишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, фото ва видео материалларни юборган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди. 


 

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш
  • opportunity icon Электрон тизим орқали юборилган мурожаатлар ҳолатини кузатиш ва хизмат кўрсатиш натижасини юклаб олиш
  • opportunity icon Аризаларни кўриб чиқиш ҳолати ҳақида хабарномалар олиш
  • opportunity icon Солиқлар ва жарималар ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва бошқалар