Ташкилотлар фаолиятида тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларда тасдиқланган давлат хизматлари тақдим этилишини автоматлаштириш(шу жумладан электрон шаклга ўтказиш), маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, ташкилотларнинг фаолиятини ошкорлиги ва очиқлигини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий қилиш ва фойдаланиш даражасини аниқлаш ва уни баҳолаш учун фойдаланилади. Баҳолаш бир неча бўлим ва кўрсатгичларда амалга оширилади, ҳар бир ижобий кўрсатгич учун муайян балл(баҳо) берилади. Баҳолаш 100 балл тизимда ўтказилади. Бунда 100 балл энг максимал кўрсатгич ҳисобланади.
Баҳолаш кўрсатгичлари 2 та турда бўлиб, биринчи турдаги кўрсатгичлар мусибат қийматга эга бўлиб уларнинг ижобий бажарилганлиги учун муайян балл берилади.
Иккинчи турдаги кўрсатгичлар “Салбий” ҳисобланади ҳамда уларни тасдиқловчи омиллар мавжудлиги учун мувофиқ бўлимлар/кўрсатгичлар бўйича тўпланган баллдан жарима баллари айириб ташланади
-Електрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологияларини ривожлантириш даражасини аниқлаш;
-рақамлаштириш, ахборот коммуникатсия технологиялари ва электрон ҳукуматни ривожлантириш ё‘лида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш
-рейтинг баҳолашни шакллантириш
-давлат хизматларни кўрсатишда жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат хизматларини тақдим этишни электрон шаклга ўтказиш туфайли уларни соддалаштириш ва сарсонгарчиликни бартараф этиш.
Рейтинг баҳолаш фойдаланиш учун Ягона идентификатсия тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак ҳамда “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази”га ташкилот томонидан NIS.egov.uz ахборот тизимига маълумотларни киритишга масъул этиб белгиланган ходим тўғрисидаги маълумотларни расмий равишда киритилади.