solution icon
РАҚАМЛИ ҲУКУМАТНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА РEСУРСЛАРИ ЯГОНА РEEСТРИ
Ягона реестрга вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субектларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари киритилади reestr.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Идоралараро ўзаро таклиф ва эътирозлар билдириш
  • advantage icon Керакли ҳужжатларни ва маълумотларни юклаш
Тизим ҳақида

Ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри - ахборот тизимлари ва ресурсларининг ҳисобини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари ва дастурий технологиялари, уларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш имконини беради. Шу билан бирга, реестр мавжуд ахборот тизимларининг функсияларини такрорлайдиган ахборот тизимлари ишлаб чиқилишининг олдини олишга ёрдам беради. 

Ягона реестрнинг мақсад ва вазифалари

- лойиҳаларни бошқариш маркази (ЛБМ) ва лойиҳа ижрочилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун веб-интерфейслар ва шакллар орқали иштирокчилар учун очиқ бўлган ягона ахборот майдонини яратиш;

- керакли параметрларга эга лойиҳалар ва амалга оширилаётган тизимлар реестрини шакллантириш ва бошқариш;

- лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан календар назоратини таъминлаш, шу жумладан кейинги мониторинги;

- ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларни рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш;

- электрон ҳукумат лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш курсини ташкил этиш;

             - экспертиза ўтказишни назорат қилиш;

-експертиза ҳолатини мониторинг қилиш;

- ижрочилар ва ташаббускорлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш.

Ягона реестрдан рўйхатдан ўтиш

Ягона реестр хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак

Имкониятлари
  • opportunity icon Инсон омилининг 60% га қисқариши
  • opportunity icon Лойиҳа ҳужжатларни жорий этиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва текшириш жараёнларини автоматлаштириш
  • opportunity icon Лойиҳаларни баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг бевосита ўзаро таъсири тизимини таъминлаш
  • opportunity icon Қоғозли ҳужжат айланишини 85% га қисқартириш