Интерактив хизмат - Ягона биллинг тизимига уланиш учун давлат хизматининг интерактив версиясига эга бўлиш талаб этилади;
Давлат хизматлари паспорти - Тизим интегратори хизмат параметрларини яратиш учун хизмат паспортини тақдим этади;
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи - Идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш зарур;
Ғазначилик ҳисоблари - “Ягона дарча” марказларида кўрсатилаётган хизматлар учун тўловнинг 10 фоизи вазирлик ҳисобига ўтказилиши сабабли Адлия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ходимлари билан тегишли ғазна ҳисобварақларини очиш бўйича ишчи учрашув ўтказиш зарур.
2017 йил - Ягона биллинг тизими жорий этилди
2020 йил - Тадбиркорлик субектларини рўйхатга олиш модули ва Ягона ҳисоб-китоб тизими ажратилди
2023 йил - Ягона биллинг тизимининг янги версияси ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 28-октабрдаги “Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2646-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2016-йил 28-октабрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сон қарорига мувофиқ “Ягона дарча” марказларида ариза берувчилар билан муносабатларни бошқаришнинг ахборот тизими ва ягона биллинг тизими” ишлаб чиқилган