- ахборот тизимларини ўзаро интеграциялашуви;
- белгиланган қоидаларга мувофиқ хабарларни маршрутлаш;
- хавфсиз алоқа каналлари орқали ахборот тизимлари ўртасида кафолатланган маълумотларни узатиш;
- ахборот тизимлари билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида хабар бериш
- статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш.
Ахборот алмашинуви ва интеграция билан боғлиқ жараёнлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-сентябрьдаги “Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 516-сон қарори билан тартибга солинган.
