OneID веб-сайтларга бир қатор хизматларни тақдим этишда фойдаланувчиларни идентификация қилиш имконини беради. Бунинг учун фойдаланувчилар ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан логин, парол, Ф.И.Ш, ЖШШИР ва ҳоказоларни олдиндан OneIDда рўйхатдан ўтказишлари керак бўлади.
Веб-сайтга кириш учун фойдаланувчи OneIDдаги ўз аккаунти логин ва паролини киритиши керак. Шундан сўнг, тизим киритилган маълумотларнинг мувофиқлигини текширади ва аутентификация натижасини фойдаланувчи идентификатори билан бирга қайтаради. OneID веб-сайтларга бир марталик парол ва электрон рақамли имзо ёрдамида фойдаланувчиларнинг қўшимча аутентификациясини амалга ошириш имкониятини ҳам беради. Бунинг учун сўров параметрларида афзал топилган аутентификация турини кўрсатиш керак.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталларига барча фойдаланувчиларни онсон идентификациядан ўтишини ташкил этишда қулайлик яратиш вазифасини бажаради
Фойдаланувчилар ўзларининг шахсий маълумотларини Ягона идентификация тизими - OneID-да, жумладан логин, парол, Ф.И.Ш., ЖШШИР ва ҳоказоларни бириктирган ҳолда рўйхатдан ўтиш имкониятига эгалар.