solution icon
“ИНТЕРАКТИВ КОНСУЛЛИК ХИЗМАТЛАРИ” АХБОРОТ ТИЗИМИ
Тизим Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарига мурожаат қилувчи фуқароларига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда консуллик хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш ва уларни электрон шаклга ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган consulate.mfa.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Масофадан туриб консуллик хизматларидан фойдаланиш
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Ахборот тизими ҳақида

Ахборот тизими - Ташқи ишлар вазирлиги  ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Мазкур тизим ёрдамида уйдан чиқмаган ҳолда консуллик хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя. Масалан, вақтинча ёки доимий консуллик рўйхатига туриш, Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувохномасини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Сҳет элга доимий яшашга чиқиш, Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш.

Ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари

Замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг жорий этиш ва уларни электрон шаклга ўтказиш орқали консуллик хизматларини кўрсатиш тартибини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги фуқароларига давлат хизматлари ва консуллик муассасалари томонидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

Хорижда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб-ресурс орқали интерактив консуллик хизматларини кўрсатиш.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатнинг бошқа ҳудудларидан келиб консуллик хизматларини олишда қўйиладиган талабларни қисқартириш.

Тизимдан рўйхатдан ўтиш

Интерактив консуллик хизматларидан фойдаланиш учун https://consulate.mfa.uz сайтига кириш кифоя қилинади.

Имкониятлари
  • opportunity icon Аризаларни кўриб чиқиш ҳолати ҳақида хабарномалар олиш
  • opportunity icon Онлайн ариза юбориш имконияти
  • opportunity icon Онлайн тўловларни амалга ошириш