‘Ягона дарча’’электрон божхона хизматлари портали - давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга моʻлжалланган электрон давлат хизматлари Ягона порталда алоҳида йўналишлар бўйича кўрсатилади.
Ягона портал ёрдамида уйдан чиқмасдан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя. Масалан, экологик сертификат, ветеринариярухсатномаси, келиб чиқиш сертификати, хавфли юклар бʻйича Мудофаа вазирлги рухсатномаси, портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини олиб киришга рухсатнома, маданий бойликларни республикадан олиб чиқиш уcгун рухсатнома, радиаоқа воситалари ва юқори частототали қурилмаларни олиб кириш ва бошқа хизматлар.
Маъмурий тартиботларни мақбуллаштириш, шунингдек, ваколатли органлар ва тадбиркорлик суб’ектлари ўртасида маълумотлар алмашиш механизмини яратиш орқали божхона ва у билан боғлиқ соҳалардаги тўсиқларни камайтириш.
Фойдаланувчиларга импорт, экспорт ва транзитга тегишли бўлган ҳужжатларни ягона электрон манзилдан стандартлаштирилган (бир хил шаклда) тартибда қабул қилиш ва жўнатиш имкониятини яратиш ҳисобланади.
Ягона портал хизматларидан фойдаланиш учунсолиқ органлари томонидан тақдим эиладиган электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитидан фойдаланилади.