Йўловчи поездларга онлайн тарзда чипта сотиш “eticket.railway.uz” тизими – “Ўзтемирйўлйўловчи” аксиядорлик жамиятида рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш ва барча амалиётларда замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг жорий этиш бўйича ходимларимиз томонидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар белгилаб олиниб, босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-августдаги “2022-2023 йиллар ахборот-коммуникатсия технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жамиятимиз томонидан янги иловада талабалар ва нафақахўрларга онлайн тарзда чегирмали чипталарни харид қилишлари учун имкониятлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги 2158-ПФ сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, 2015 йилнинг ноябр ойидан бошлаб жамиятимиз томонидан “eticket.railway.uz” веб-сайт орқали электрон тарзда чипталарни сотиш тизими йўлга қўйилган. Мазкур тизим ишга тушурилгандан кейин жамиятимиз томонидан йўловчи поездларга 2015 йилда жами сотилган чипталарнинг 2% онлайн тарзда веб-сайт орқали сотилган. Жамиятимизнинг йўловчиларга онлайн тарзда чипталарни сотиш тизими йиллар давомида модернизатсия қилиниб бугунги кунда мазкур кўрсатгичлар 45 % дан кўтарилган. Келгусида мазкур кўрсатгичларини бунданда юқори даражага кўтариш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
• Йўловчилар томонидан барча йўловчи поездларга ортиқча вақт сарфламасдан онлайн тарзда чипталарни харид қилишлари.
• Йўловчилар томонидан тизимда мавжуд бўлган барча чегирмали чипталарни онлайн тарзда расмийлаштиришлари.
• Йўловчилар томонидан чипталарга корпаратив пластик карталар орқали тўловлар амалга оширилганда, уларга онлайн тарзда ҳисоб вароқ юбориш имконияти мавжудлиги.
• Йўловчилар томонидан онлайн тарзда харид қилинган чипталарни онлайн тарзда тизимга қайтариш тизими мавжудлиги.
• Йўловчилар томонидан онлайн тарзда тизимга қайтарилган чипталарнинг пул маблағларини автоматик тарзда тўлов амалга оширилган пластик карталарига қайтариш тизимини мавжудлиги.
• Йўловчилар томонидан онлайн тарзда харид қилинган чипталарни ПДФ шаклда юклаб олиш ва ушбу файл билан йўловчи поездларга чиқиш имкониятини мавжудлиги.
“eticket.railway.uz” тизимидан фойдаланиш учун “eticket.railway.uz” тизимининг бош саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун электрон почта манзилини, телефон рақамини, Google тизимидаги электрон почта манзилини, OneID электрон почта манзилини ёки телегарамм месенжерини киритиши керак.