Электрон тизим Интернет тармоғида маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишлар билан танишиш имкониятини яратиб беради. Шунингдек, ҳокимиятлар томонидан ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва эълон қилишда инсон омилини минималлаштиришни таъминлайди. Жамоатчилик назорати туфайли ҳокимиятларда коррупсия ва ваколат суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олишга кўмаклашади.
Тизимда ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш, жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш ҳамда имзолаш билан боғлиқ муддатлар амалдаги қонунчилик талабларига, хусусан меҳнат қонунчилигига мувофиқ автоматик белгиланади. Шунга кўра давлат хизматчиларининг ортиқча вақт сарфини ҳам олди олинади.
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларнинг норма ижодкорлиги фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш;
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар билан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш;
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар томонидан ғайриқонуний қарорлар ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини олдини олиш;
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият қарорлар ишлаб-чиқиш, келишиш ва қабул қилиш фаолиятида жамоатчилик назоратини ва шаффофликни таъминлаш;
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар қарорлар ишлаб чиқиш, келшиш, имзолаш ва Интернет тармоғида эълон қилиш фаолиятида ортиқча қоғозбозлик, вақт сарфини олдини-олиш ва инсон омилини камайтириш.
Жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган ҳужжатлар билан танишиш учун рўйхатдан ўтишлари ёки авторизациядан ўтишлари талаб этилмайди. Давлат хизматчилари тизимдан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.