solution icon
"Рақамли божхона" комплекс ахборот тизими
ТИЗИМНИНГ МАҚСАДИ БОЖХОНА ВА ЮК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ОРҚАЛИ ИНСОН ОМИЛИНИ КЕСКИН ҚИСҚАРТИРИШ, БОЖХОНА СОҲАСИНИ ОЧИҚЛИК, ШАФФОФЛИК ҲАМДА ИШОНЧЛИЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ ТИЗИМГА АЙЛАНТИРИШ bojxona.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Комплекс доирасида 50 дан ортиқ ахборот тизимлари ва ресурсларининг мавжудлиги
  • advantage icon Божхона соҳасидаги 40 га яқин хизматларнинг интерактив шаклда тақдим этилиши
  • advantage icon 18 та вазирлик ва идора, 27 та авиакомпания ва 8 та хорижий давлатларнинг божхона хизматлари билан ўзаро интеграция
Лойиҳа ҳақида

Божхона тизими рақамлаштириш бўйича етакчи соҳалардан бири ҳисобланади. Масалан, “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимининг такомиллаштирилиши натижасида амалиётга жорий этилган “Авторасмийлаштирув” модули ёрдамида 2022 йилда қиймати 3,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 54 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари автоматик тарзда, инсон омилисиз тизим томонидан ўртача 2-3 дақиқада расмийлаштирилди.

Хавфларни бошқариш тизимини қўллашда нафақат товарлар, балки ташқи иқтисодий фаолият билан бевосита боғлиқ бўлган барча шахсларнинг фаолияти (божхона брокери, декларация қилувчи шахс, омбор эгаси, ташувчи ва бошқалар) назорат объекти бўлиб хизмат қилади ва бу виждонли иштирокчилар фаолиятини осонлаштиришга имкон берди.

Сўнгги йилларда ишга туширилган “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида эса ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ барча рухсатнома тартиботларига оид 12 та ваколатли органнинг 50 турдан ортиқ русхатнома ҳужжатларини ушбу тизим орқали олиш имконияти яратилди.

Бугунги кунда тизим орқали 65 мингдан ортиқ тадбиркорларга 3 млн. рухсатномалар тақдим этилган. Мазкур ахборот тизими орқали ҳар бир идора томонидан рухсатномани расмийлаштириш учун сарф этилган вақтни мониторинг қилиш имконияти яратилди.

2022 йилда “Е-Транзит”, “Юк операциялари”, “Е-Навбат”, “Божхона тўловлари бўйича дастлабки қарор олиш” каби ахборот тизимларининг ишга туширилганлиги  эса соҳани рақамлаштиришда ҳал қилувчи қадам бўлди.

Самарадорлик кўрсаткичлари

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, экспортда 86 % ва импортда 76 % товарлар соддалаштирилган тартибда, яъни божхона кўригисиз фақатгина ҳужжатли текшириш асосида расмийлаштирилди.

Умумий расмийлаштирув вақти экспортда 4,5 баробар, импортда эса 2 баробар қисқарди, божхона кўриклари сони 1,7 марта камайиб, самарадорлик 41 фоизга ортди.

Халқаро рейтингдаги ўрни

Жаҳон банки томонидан эълон қилинадиган  “Логистика самарадорлиги индекси”нинг 2023 йилги натижаларида Ўзбекистон 139 та давлат орасида 2018 йилдаги ҳисоботга нисбатан 11 поғонага яхшиланиб, 88-ўринни эгаллади. Бунда, 6 та субиндикаторлардан  бири ҳисобланган “божхона самарадорлиги” бўйича 66 та ўринга яхшиланиб, 74-ўрин (2018 йил 140-ўрин) қайд этилиши умумий рейтинг кўрсаткичларининг ўзгаришида муносиб рол ўйнади.

Имкониятлари
  • opportunity icon “Хавфларни бошқариш” ва “Ягона дарча” божхона ахборот тизимлари ва электрон хизматлар ёрдамида божхона назорати ва расмийлаштирувига сарфланаётган вақт тежалмоқда
  • opportunity icon “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости орқали тадбиркорлар томонидан онлайн декларация расмийлаштириш имконияти