Ягона рақамли ахборот тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолияти билан таъминлашга йўналтирилган. Тизим меҳнат миграцияси жараёнларини рақамлаштириш, аризаларни онлайн қабул қилиш, бўш иш ўринларини бошқариш ҳамда давлат органлари билан автоматлаштирилган маълумот алмашинувини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда қонуний, хавфсиз ва шаффоф бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамлаштириш, меҳнат миграциясини самарали бошқариш ҳамда давлат органлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни автоматлаштириш.
Хорижда ишга жойлашиш бўйича бўш иш ўринлари ва аризаларни электрон бошқариш
Меҳнат миграцияси маълумотларини ягона ахборот тизимида юритиш
Давлат органлари билан автоматлаштирилган маълумот алмашинувини таъминлаш
Маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш
Тизим хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.
Агарда фуқаро олдин OneID тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, мавжуд логин пароли орқали тизимга кириш, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш имконига эга.
