Xavfsizlink.uz — фойдаланувчиларга шубҳали ҳаволалар ва файлларни тезкор текшириш, уларнинг хавфсизлик даражасини аниқлаш ҳамда зарарли сайтлар ва интернет фирибгарликларидан ҳимояланиш имконини берувчи веб - платформадир.
Xavfsizlink.uz платформаси ёрдамида фойдаланувчилар қўшимча дастур ўрнатмасдан ва ортиқча вақт сарфламасдан шубҳали ҳавола ва файлларни онлайн тарзда текшириши мумкин. Бунинг учун фақат ҳаволани ёки файлни тизимга юклаш кифоя. Масалан, ижтимоий тармоқлардан келган номаълум линклар, электрон почта орқали юборилган файллар, реклама ҳаволалари ёки турли сайт манзилларини текшириб, уларнинг хавфсизлигини аниқлаш мумкин.
• Xavfsizlink.uz нинг асосий мақсади фойдаланувчиларнинг зарарли ҳаволалардан хавфсизлиги таъминлашдир.
• Xavfsizlink.uz шубҳали ҳавола ва файлларни тезкор текшириш орқали зарарли сайтлар ва фирибгарликларнинг олдини олади.
• Xavfsizlink.uz ҳаволаларни қора рўйхатлар билан солиштириб, уларнинг хавфсизлик даражасини аниқлайди.
• Шунингдек, ҳаволалар томонидан камера, микрофон ва локацияга рухсациз мурожаат қилиш ҳолатларини аниқлаб, фойдаланувчини огоҳлантиради.
• Xavfsizlink.uz киберхавфсизлик маданиятини ошириш ва шахсий маълумотларни ҳимоялашга хизмат қилади.