solution icon
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси
Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш. lex.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Фойдаланувчилар электрон ресурс сифатида фойдаланиш, нусха кўчириш, ҳужжатлар ичида берилган ҳаволалар орқали бошқа ҳужжатларга тезкор ва осон ўтиш имкониятига эга.
  • advantage icon Қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тезкор янгилаб борилади, бу фойдаланувчилар учун олдинги ва кейинги таҳрирларни кўриш ҳамда таққослаш имконини беради.
  • advantage icon Базада ҳужжатларни турли хил категориялар асосида, шу жумладан қонунчилик тармоқларига кўра қидириш тизимининг мавжудлиги фойдаланувчилар учун керакли ҳужжатларни топишни осонлаштиради.
  • advantage icon Базада ҳаволалар ёки муайян бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатиб берувчи ҳаволаки нормаларга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча ахборот сифатида кўрсатилади.
Лойиҳа ҳақида

Lex.uz миллий базанинг яратилиши бир қатор афзалликарни келтириб чиқаради. Биринчидан, мобиллик. Lex.uz тизимидан дунёнинг исталган мамлакатидан туриб Интернет тармоғига уланган ҳолда фойдаланиш мумкин. Бирор бир қўшимча дастурий таъминотни ўрнатини талаб этмайди. Иккинчидан, қулайлик. Бошқа мавжуд дастурларни доимо янгилаб бориш лозим, бу эса фойдаланувчилардан қўшимча маблағ ёки вақт талаб қилади. Lex.uz тизимидаги барча маълумотлар онлайн тарзда янгиланиб борилади. Учинчидан, ишончлилик. Lex.uz тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли бўлиб, барча ҳужжатлар фақат расмий манбалардан фойдаланган ҳолда киритилиши тизимдаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди. Шунингдек, сўнгги яна бир муҳим хусусияти мутлақо бепулдир

Тизимнинг мақсади ва вазифаси

Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш

1) Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ушбу миллий базада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашр этилишини, уларнинг туркумлаштирилган ҳисобини ва назорат нусхаларини электрон шаклда юритилишини таъминлаш; 2) жисмоний ва юридик шахсларнинг Миллий базадан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш; 3) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказиш; 4) Қонунчилик маълумотлари миллий базасида қонун ҳужжатларига норасмий шарҳлар (Lex.uz шарҳи) ва тушунтириш материалларини жойлаштириш; 5) тезкор, шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан Ўзбекистон фуқароларини мунтазам хабардор этиб бориш; 6) аҳолининг турли қатламлари, ўқувчи ёшлар, кичик ёшдаги китобхонлар, имконияти чекланган шахслар, талабалар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар, давлат хизматчилари учун ҳуқуқий ахборот тақдим этиш; 7) барча ҳужжатларга тегишлилиги бўйича қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори бўйича кодлар бериш; 8) Қонунчилик маълумотлари миллий базасида фойдаланувчилар учун қўлланмалар тайёрлашдан иборат

Имкониятлари
  • opportunity icon Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларини (қонунлар, фармонлар, қарорлар, низомлар ва бошқалар) жамланган ҳолда электрон шаклда тақдим этиш
  • opportunity icon Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ матни бўйича қидириш ва филтрлаш (қабул қилинган сана, ҳужжат тури, рақами ва мавзуси бўйича
  • opportunity icon Ҳужжатларнинг амалдаги, ўзгартирилган ва ўз кучини йўқотган таҳрирларини кўриш имконияти
  • opportunity icon Фойдаланувчилар учун ҳужжатларни юклаб олиш, чоп этиш ва улашиш имконияти
  • opportunity icon Ўзбек (лотин ва кирилл), рус ва инглиз тилларида фойдаланиш имконияти