Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил, 4-сентябрдаги ВМҚ-737-сон қарорига асосан ишга туширилган.
“Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси” тизими ҳудудлардаги экологик лабораториялар томонидан Республикадаги саноат корхоналаридан чиқарилаётган ифлосланиш даражаси натижаларини масофадан бир базага жамлаш ва доимий мониторинг юритиш мақсадида яратилган.
Республиканинг экологик мониторинг йўналишлардаги барча зарурий маълумотларни бир жойда рақамлаштирилган ҳолда сақлаш, тизим имкониятлари доирасида маълумотлар асосида экологик ҳолатни таҳлил қилиш ва баҳолаш, прогнозлаш, моделлаштириш мақсадида бошқа тизимларга зарурий маълумотларни йўналтириш.
“Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси” тизимга 500 дан ортиқ ҳаво обектлари, (1700-дан ортиқ манба), 400-дан ортиқ сув обектлари, (1000-дан ортиқ манба), 300 дан ортиқ тупроқ обектлари, (900-дан ортиқ манба), жами 1300 дан ортиқ обект ва 3700-та манба шакллантирилган.
Тизимда юқорида келтирилган ИММ обектларга тегишли 3-та бўлим асосида қуйидаги мониторинг натижалари жамланган: ҳавода 22104-та, сувда 100540-та, тупроқда 21783-та.