Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони
Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПФ-113, 20.04.2022
Давлат хизматларидан (электрон давлат хизматлари) фойдаланишга рухсат бериш ва давлат хизматларини кўрсатиш натижаларини олиш, шунингдек, ҳисобга олиш маълумотларининг ҳақиқийлигини текшириш учун мўлжалланган платформа.
Давлат хизматларидан (электрон давлат хизматлари) фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини, шу жумладан тайёр ҳайдовчилик гувоҳномаси, идентификация ID-картаси, хорижга чиқиш биометрик паспорти, автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ва давлат рақам белгилари олиш учун ваколат бериш;
Шахсга доир маълумотларни бошқариш ва улардан фойдаланиш учун соддалаштирилган тартибда ваколат бериш;
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча юридик шахслар томонидан берилган ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш;
Нотариуслар томонидан берилган ишончномаларнинг амалда эканлигини текшириш ва бошқалар.
Юридик ва жисмоний шахслар ҳамда нотариал идоралар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларнинг ҳақиқийлиги (муддати, ишонч берилган шахслар, соҳалар ва бошқалар)ни онлайн режимида текшириш;
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда учинчи шахсларнинг вакиллиги платформа орқали аниқланади ҳамда тегишли ишончномалар (уларнинг нусхалари)ни талаб қилиш тақиқланади;
Жисмоний шахслар томонидан ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби:
Жисмоний шахслар “Vakolat.uz” платформасида ўзига доир ваколатларни бошқа шахсларга электрон рақамли имзо ёки Mobil-ID тизими орқали идентификациядан ўтган ҳолда беради;
Платформага киради;
“Жисмоний шахс” бўлимини танлайди;
– давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколат бериш;
– давлат хизмати натижаларини олиш учун ваколат бериш;
– шахсга доир маълумотларни бошқариш ва улардан фойдаланиш учун ваколат бериш;
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколат беришда:
– давлат хизмати турини танлаш;
– ишонч билдирилаётган шахс маълумотларини киритиш;
– ваколатнинг бир марталик ёки кўп марталигини (муддатини) танлаш, максимум 3 йил;
Давлат хизмати натижаларини олиш учун ваколат беришда:
– ариза рақамини киритиш;
– ишонч билдирилаётган шахс маълумотларини киритиш;
– ваколатнинг бир марталик ёки кўп марталигини (муддатини) танлаш, максимум 3 йил.
Якунда “Vakolat.uz” платформасида берилган ваколат бўйича уникал рақам шакллантирилади.
Келгусида ишонч билдирилган шахс Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганда мазкур уникал рақамни киритган ҳолда бошқа шахс номидан ҳаракат қилиши мумкин.