“Статистика” интеграллашган ахборот тизими портали – аниқ, ишончли ва сифатли статистик маълумотлар олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланиб, маъмурий статистик маълумотларни интеграция йўли билан тўплаш ва статистик маълумотларни СДМХ стандарти асосида фойдаланувчиларга тақдим этиш имкониятини беради. Шунингдек, у қуйидаги бир қатор ишларни амалга оширади:
биринчидан, шу кунга қадар турли манбалар ва шаклларда сақланаётган статистик маълумотларни халқаро тавсияларга мос бўлган намунавий форматга келтириш ва рақамли шаклда ягона маълумотлар базасига тўплаш имкони яратилди;
иккинчидан, таснифлагичлар ва маълумотномалар билан мослаштириш ҳамда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизимлари жорий этилди;
учинчидан, маълумотларни соҳалар ва ҳудудлар кесимларига ажратган ҳолда йиғма ахборотларни шакллантириш ҳамда визуал тасвирлаш жадвал, график, диаграмма, картограмма модули жорий этилди.
- статистика соҳасида аниқ ва сифатли маълумотлар тақдим этиш учун ягона маълумотлар базасини яратиш;
- ҳар бир статистик кўрсаткичларнинг метамаълумотларини (маълумот пасспортини) халқаро СДМХ стандарти асосида тузиш;
- РEСТ API технологиясидан фойдаланган ҳолда маълумотларни интеграция қилиш;
- маълумотларни қайта ишлаш, алмашиш жараёнларини мониторинг қилиш.