Очиқ маълумотлар — кўп маротаба мустақил ва бепул фойдаланиш мақсадида, одам томонидан дастлаб ўзгартирилмаган ҳолда автомат равишда қайта ишлашни таъминлайдиган форматда шакллантирилган, «Интернет» тармоғига тизимлаштирилган, маълумотлар кўринишида жойлаштирилган маълумотлардир.
Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, портал фуқаролар, тадбиркорлар ва турли соҳалар мутахассислари фаолиятида очиқ маълумотларни ишлатиш, маълумотларни таҳлил қилиш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш ёки тадқиқ қилиш учун мўлжалланган.
Очиқ маълумотлар портали хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт церийаси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак. Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) орқали идентификациядан ўтган фуқарога Очиқ маълумотлар порталида ишлаш учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси масъул ходимлари орқали рухсат берилади.


