Ўрмон фонди ерларини ауксион орқали ижрага бериш портали – давлат ўрмонфонди ерлариниауксион орқалиижарага беришучун мўлжалланганпортал ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахслар порталга кирган ҳолда ўзлари учун қизиқ бўлган лотларга ариза берган ҳолда ауксионда иштирок этишлари мумкин.
Барча жараёнлар инсон омилисиз олиб борилади, яъни порталдан рўйхатдан ўтиш жараёнидан бошлаб ауксион тугаш ва ғолибни аниқлаш жараёнигача бўлган жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган. Шунингдек, портал орқали лотларга электрон тўловларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.
- Ўрмон фонди ерларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
- Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида янгидан барпо этилган ва камида бир йилгача бўлган муддатда парваришланган ўрмонлар жойлашган ерларни ижарага олиш ҳуқуқини электрон ауксион (кимошди савдолари) асосида ўтказиш;
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон ауксионда ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича аризаларни қабул қилиш;
- Кимошди савдолари асосида сотилган ўрмон фонди участкаси (унинг бир қисми) бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш.
Порталдан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.