"Е-ИЖАРА" автоматлаштирилган ахборот тизими ахборотлаштириш объекти сифатида бўш ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга ошириш учун яратилган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.
Мақсадлар:
- ер участкалари ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини автоматлаштириш;
- қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш механизмларини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлардаги бюрократик тартиб-таомиллар ва тўсиқларни қисқартириш;
- ваколатли органлар фаолиятида ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва келишишда ахборот-коммуникасия технологиялари имкониятларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланишни таъминлаш.
Вазифалар:
- жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш имкониятини яратиш орқали анъанавий усулни электрон усулга айлантириш (17 иш кунигача қисқариш);
- ер участкаси материалларини ваколатли органлар томонидан танловга қўйиш учун келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш электрон шаклда "Е-ИЖАРА" ААТ орқали автоматлаштирилган тартибда амалга ошириш (5 иш кунигача қисқариш);
- ижара бўйича ғолибларни "Е-ИЖАРА" ААТ орқали маълум қилиш ва хужжатларни электрон тартибда расмийлаштириш (7 иш кунигача қисқариш).
Тизимдан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги усулларидан бири орқали рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади:
- Ягона идентификация тизими (id.egov.uz);
- ДСҚдан олинган электрон рақамли имзо.