solution icon
Туғилган ва вафот этганларни электрон ҳисобга олиш тизими
Туғилиш ва ўлим тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнларини автоматлаштириш bd.ssv.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш мумкин
  • advantage icon Туғилганлик ва ўлим тўғрисидаги электрон гувоҳномани олиш имконияти
  • advantage icon Болалар боғчаси ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун навбатга туриш имконияти
Лойиҳа ҳақида

Туғилганлар ва ўлимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнларини автоматлаштириш, ФҲДЁ органлари билан туғилганлик ва ўлим тўғрисидаги маълумотларнинг электрон алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, туғилганлик ва ўлим тўғрисидаги ягона электрон гувоҳномани беришнинг ягона тартибини жорий этиш. Идентификация коди, шунингдек, боланинг туғилганлик тўғрисидаги электрон гувоҳномасини олиш, болалар боғчасига ва отаси ёки онасининг яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун навбатга қўйиш.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Туғилганлик ҳақидаги маълумотларни рақамлаштириш имконияти:
− ўлим ҳақидаги маълумотларни рақамлаштириш имконияти;
ҳар бир туғруқхона учун хулоса ёки бошқа ҳисоботларни ишлаб чиқариш;
− маълумотларни киритиш учун масъул шахсларни рўйхатга олиш;
− киритилган маълумотларни текширишнинг самарали усулларини жорий этиш;
− маълумотларни тўлдиришни кўп босқичли текширишни жорий этиш;
− ахборот ўзгаришлари тарихини сақлашни ташкил этиш;
− ташқи ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш (зарурат туғилганда);
− туғилиш ва ўлим тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган маълумотлар базасини юритилишини таъминлаш;
− белгиланган мезонлар асосида маълумотларни излаш;
− натижалар ва белгиланган мезонлар асосида ҳисоботларни шакллантириш;
− тиббий статистика ҳисобини автоматлаштириш;
− узатилаётган ахборотни ҳимоя қилишни таъминлаш.

Тизимда рўйхатдан ўтиш

Автоматлаштирилган тизим хизматларидан фойдаланиш учун сиз шахсий паролингиз билан туғилиш ва ўлим тизими саҳифасига ўтишингиз керак.

Имкониятлари
  • opportunity icon Туғилганлик ва ўлим тўғрисидаги электрон гувоҳномани олиш имконияти
  • opportunity icon Болалар боғчаси ва рўйхатга олиш учун навбатга туриш имконияти
  • opportunity icon Аризалар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш