Ушбу тизим биринчи навбатда очиқ ва энг асосийси шаффоф. Порталга ариза билан мурожаат қилган номзод барчаси очиқ-ойдин эканини кўрганидан сўнг давлат фуқаролик хизматига бўлган ишончи янада ошади.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати лавозимлари давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталини янада такомиллаштириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида ўз вақтида ва сифатли ташкил этилмоқда.
Давлат фуқаролик хизматчилари сифат таркибини яхшилаш, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали мутахассисга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш, меритократия принципини қўллаш, хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш ва қўллаб-қувватлаш.
Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга олиб келади
Бўш иш ўринлари бўйича портал хизматларидан фойдаланиш учун Порталнинг шахсий кабинет саҳифасига (vacancy.argos.uz) кириб, идентификациядан ўтиш керак.
