Темир йўл транспортидан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резеденти ва норезеденти бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қулайлик яратиш, ахборот тизими фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, барча ўзаро мулоқатларни интернет орқали масофадан туриб бажариш, электрон маълумотлар айланмасини ташкил этишга қаратилган.
“Ягона дарча” тамойили асосида яратилган Веб-дастур яратишнинг ассосий мақсади:
Темир йўл транспортида юкларни ташиш хизматларини такомиллаштириш;
Мижозларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш;
Темир йўл транспортидаги ахборотларини электронлаштириш;
Темир йўл тизимидаги барча хужжатлар айланмасини электрон тарзда таъминлаш;
Темир йўл тасарруфида бўлган, жойлардаги корхоналар (станция, ТехПД ва бошқа ташкилотлар) ишларини назорат қилиш ва уларнинг барча ҳисоботларини онлайн тизимида ўз вақтида тўлиқ олиш;
Банк ва молиявий ишлар хужжатларини расмийлаштиришда онлайн тизими орқали ишларни амалга оширишдан иборат.
Юк ташиш жараёнида, темир йўл хизматидан фойдаланувчилар учун кулайлик яратиш мақсадида, темир йўл тарифларини хисоблаш учун, “Калькулятор” модули ишлаб чикилган. Бу модуль «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг https://www.railway.uz сайтида жойлашган бўлиб, хамма учун очик. Темир йўлдан фойдаланмоқчи бўлган барча мижозлар сайтимизга кириб, темир тарифларининг базовый тарифларини олишлари мумкин.
Тадбиркорлик билан шуғуланувчи юридик ва жисмоний субъектларга темир йўл орқали юк ташиш хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш, масофадан электрон хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда янги “https://e-nakl.railway.uz”сайт яратилган. Сайтда рўйхатдан ўтган мижозларлар учун қуйидаги имкониятлар яратилган:
Темир йўл орқали юкларни ташаш учун электрон буюртмалар шакллантириш, тақдим қилиш ва уларнинг бажарилиши хақида онлайн кузатиш;
Темир йўл билан шартномаллар тузиш;
Темир йўл хизматлари учун хисоб варақасини олиб, тўловлар қилиш; Темир йўл хизматлари учун ўтқазилган пул тушумларини кузатиш ва керакли пул миқдорини, керакли станцияга электрон маълумот узатиш; “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, ҳамда транзит темир йўллари учун, экспедитор корхонаси орқали бажариладиган тўловларни, тизимга киритиш;
Вагонларни станция ходимлари тарафидан қўйиб бериш тўғрисида маълумот олиш;
Ички қатновларда ва экспортга кетадиган юклар учун электрон юк ташиш хужжатларини яратиш;
Станцияда тузилган барча тижорий хужжатлани электрон шакллини олиш ва уларни “Е-Имзо” (ЭРИ) орқали тасдиқлаш;
Темир йўлдаги шаҳсий хисоб варақасидаги пулларни харажатини кузатиш.
Рўйхатдан ўтиш учун биз турли хил ахборот тизимларида осон ва хавфсиз кириш ва рўйхатдан ўтиш учун мўлжалланган ягона OneID идентификация тизимидан фойдаланамиз. Бунинг учун мижоз OneID давлат электрон ҳукумат тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Тизимга кириш учун логин мижознинг СТИРи ҳисобланади, паролни мижоз ўз хоҳишига кўра танлайди ва кириш тугмаси орқали тизимга уланади. Кейин “Рўйхатдан ўтиш учун ариза” тугмасини босиб, янги мижозни регистрация қилиш ойнаси пайдо бўлади. Мижозни рўйхатдан ўтиши учун, белгиланган шаклда ариза тўлдирилади. OneID тизимидаги маълумотлар автоматик равишда дастурга киритилади.
"Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўртасида ахборот тизимларининг электрон ҳамкорлигини ташкил етиш тўғрисида битим имзоланди. Мижознинг ИННси киритилганда мижознинг маълумотлари автоматик равишда Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси - ДСҚ ахборот тизимидан олинади. Мижоз етишмаётган маълумотларни тўлдириши керак.