solution icon
Спорт соҳасидаги интерактив хизматлар портали
Портал фаолияти спорт соҳасидаги мавжуд хизматларни электрон шаклга ўтказиш, аризалар ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижасини электрон олиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида юритилмоқда my.sport.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Хизматлардан фойдаланишда чегирмаларнинг мавжудлиги
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Лойиҳа ҳақида

Спорт соҳасидаги интерактив хизматлар портали – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг нуқтаси ҳисобланади.

Спорт соҳасидаги интерактив хизматлар портали ёрдамида уйдан чиқмасдан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя. 

Порталнинг мақсад ва вазифалари

- Спорт соҳасидаги мавжуд хизматларни электрон шаклга ўтказиш; 
- аризалар ҳолатини онлайн кузатиб бориш;
- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;
- давлат хизматларини олишда харажатларни камайтириш.
 

Порталда рўйхатдан ўтиш

Портал хизматларидан фойдаланиш учун (my.sport.uz) саҳифасига кириб, телефон рақам орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Электрон хизматларидан фойдаланиш
  • opportunity icon Юборилган мурожаатлар ҳолатини кузатиш ва хизмат кўрсатиш натижасини юклаб олиш
  • opportunity icon Аризаларни кўриб чиқиш ҳолати ҳақида хабарномалар олиш
  • opportunity icon Доимий мониторинг қилиш