Ижара шартномаларини ҳисобга қоʻйиш хизмати - юридик ва жисмоний шахслар томонидан тузилган кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-апрелдаги 150-сон қарори 1-иловаси билан тадиқланган Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ма’мурий регламентига мувофиқ амамлга оширилади
- солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш;
-жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга ошириш;
-солиқ тўловчиларни вақтини тежаш, қоғозбозликни олдии олиш ва солиқ тўловчиларни вақтини тежаш;
- ижара шартномалари ҳисобини юритиш.
Ижара хизматларидан фойдаланиш учун Ижара шартномаларини ҳисобга қоʻйиш хизмати (ijara.soliq.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний ёки юридик шахснинг Электрон рақамли имзоси ёки токен қурилмасидан фойдаланилади