solution icon
“Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун онлайн ариза топшириш” ахборот тизими
ОТМ талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш тартиби ҳамда бу борадаги комиссиялар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш transfer.edu.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш учун онлайн ариза юбориш
  • advantage icon Ариза ҳолатини кузатиб бориш
  • advantage icon Тегишли ҳужжатларни онлайн юклаб олиш
Лойиҳа ҳақида

Мазкур ахборот тизимини жорий этиш орқали қуйидаги жараёнларни автоматлаштиришга эришилган:
-    Вазирлик томонидан белгиланган муддат мобайнидаисталган вақтда талабалардан ариза ва тегишли ҳужжатларни қабул қилиш;
-    республиканинг барча ОТМлари бўйича аризаларни кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларининг мониторинги ва статистик кўрсаткичларини юритиш;
-    ОТМнинг ўқишни кўчириш учун топширилган аризалар натижаларини қайд қилиш.
 

Ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари

-    тегишли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини бириктириб онлайн аризалар бериш;
-    аризаларнинг кўриб чиқиш жараёнлари мониторингини юритиш ва назорат қилиш;
-    ўқишни кўчириш, қайта тиклаш бўйича тегишли комиссиялар аъзолари томонидан ҳужжатлар экспертизадан ўтказилиши ва бошқарилиши;
-    олий таълим муассасаси (кейинги ўринларда – ОТМ) бўйсунувидаги вазирлик ва идораларда ўқишни кўчириш, қайта тиклаш аризаларини кўриб чиқиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш;
-    ўқишни кўчириш, қайта тиклаш аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатлари ва қабул қилинган қарорлар бўйича статистик маълумотларни турли кесимда шакллантириш;
-    ўқишни кўчириш, қайта тиклаш жараёнларининг одилона ва шаффоф муҳитини яратиш орқали интерактив онлайн хизматлар кўламини ошириш. 

Тизимда рўйхатдан ўтиш

Ахборот тизими хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Шунингдек, қисқа смс-парол орқали рўйхатдан ўтиш имкони яратилган.

Имкониятлари
  • opportunity icon Ўқишни кўчириш, қайта тиклаш учун тегишли ҳужжатларни бириктирган ҳолда аризалар бериш
  • opportunity icon Юборилган аризаларни кўриб чиқиш
  • opportunity icon Ариза ҳолатини онлайн кузатиб бориш
  • opportunity icon Топширилган аризалар натижаларини қайд қилиш
  • opportunity icon Тегишли ҳужжатларни онлайн юклаб олиш