Ахборот тизимининг самарадорликлари:
- Ўқувчи ва профессионал таълим муассасаси ўртасидаги тўлов шартнома маълумотларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
- Профессионал таълим муассасаларининг реал вақт кўринишида ўқувчилар кесимида молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилиш;
- Тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг ҳисобини фақатгина ишончли бўлган бир ахборот дастуридан бошқарилишини таъминлаш;
- Молиявий жараёнлар назорат даражасини ошириш;
- Электрон давлат хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш;
- Қоғоз ҳужжат айланишини ўртача 80% га камайтириш;
- Ўқувчиларнинг сарф-харажатларнинг 60% тежалишига эришиш;
- Назоратни кучайтириш ва ижро интизомини даражасини 75% га ошириш;
- Ҳисоб-китоб ишларини юритишни осонлаштириш, маълумотларнинг узлуксизлиги, аниқлиги, тўлиқлиги, ишончлиги ва тезкорлигига эришиш;
- Ҳисоб-китоб ишларини юритиш билан шуғулланувчи ишчи кучи, алоқа, транспорт, қоғоз ва бошқа турдаги сарф-харажатларнинг камида 50% га тежалишига эришиш.
- Ўқувчиларнинг тўлов-контракт шартномаларини олиш учун электрон ариза шакллантириш;
- Маблағлар ҳисоботларини юритиш;
- Ўқувчилар учун электрон шартномалар расмийлаштиришда қулайликлар яратиш ва ахборот тизимида юритилишига хизмат қилиш;
- Электрон аризалар бўйича мурожаатларни ҳар бир Профессионал таълим муассасалари кесимида алоҳида кўриб чиқиш ва юклаб олиш имкониятини яратиш;
- Шартноманинг суммасини бўлиб тўлаш имкониятини яратиш;
- Кўп томонлама шартнома имзоланган тақдирда электрон ҳисобварақ фактура шакллантириш.
Ахборот тизими хизматларидан фойдаланиш учун қисқа смс-парол орқали рўйхатдан ўтиш имкони яратилган.