olimpiada.edu.uz тизими бакалавриат босқичининг тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган битирувчи (4-босқич) талабалари ўртасида олимпиада ўтказиш учун хизмат қилиши билан бир қаторда талабалар ўртасида академик рақобат даражасини оширишга ёрдам беради.
Тизим орқали олимпиада 2 босқичда ташкил этилади:
1. Тест саволлари
2. Оғзаки савол-жавоб
Олимпиада тизимида талабгорлар тегишли фан бўйича рўйхатдан ўтишади ҳамда олимпиадада қатнашишлари мумкин бўлади.
Биринчи босқичдан муваффаққиятли ўтган талабаларни аниқлаш тизим томонидан автомат аниқланади ҳамда ғолибларни аниқлашда шаффофликни таъминлайди.
- бакалавриат босқичининг тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган битирувчи (4-босқич) талабалари ўртасида онлайн олимпиада ўтказиш;
- “Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича иқтидорли талабаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;
- I, II ва III ўринларни эгаллаган ғолибларни аниқлаш ва рағбатлантириш жараёнларини рақамлаштириш;
- талабалар билимини чуқурлаштириш, илм-фан соҳасида таълимни оммалаштириш ва тарғиб қилиш.
Ахборот тизими хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим