solution icon
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш учун онлайн ариза топшириш ахборот тизими
Ахборот тизими Олий таълим муассасаларининг магистратурасига абитуриентлардан онлайн равишда аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш учун мўлжалланган magistr.edu.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Магистратурага кириш учун онлайн ариза юбориш
  • advantage icon Аризаларни кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш
  • advantage icon Якуний натижаларни онлайн тақдим этиш
Лойиҳа ҳақида

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш истагини билдирган абитуриентлардан онлайн равишда ДХМ, ЯИДХП ёки magistr.edu.uz сайти орқали аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш орқали  давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантириш, қабул комиссиялари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат.

Ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари

-    абитуриентларнинг аризаларини қайд қилиш (аризаларни шакллантириш ва тегишли ҳужжатларни илова қилиш); 
-    абитуриентларнинг аризаларини қабул қилиш (ОТМ қабул комиссияси томонидан аризаларни коʻриб чиқиш, қабул қилиш ёки рад этиш);
-    абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратиш (республиканинг барча ОТМлари абитуриентларининг ягона маълумотлар базасини яратиш);
-    магистратура мутахассисликлари ва уларга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини яратиш;
-    магистратура қабул квоталарини киритиш (ОТМлар ва мутахассисликлар кесимида магистратура қабул квоталарини шакллантириш);
-    Натижаларни қайд этиш (ОТМлар кесимида натижаларни шакллантириш);
-    абитуриентларни талабаликка тавсия этиш (ОТМларнинг қабул квоталаридан келиб чиқиб талабаликка тавсия этилган абитуриентлар роʻйхатини шакллантириш);
-    статистик маълумотлар ва ҳисоботларни яратиш (республика ва ОТМлар кесимида аризалар статистикаси, қабул квоталари, имтиҳон фанлари рўйхати ва имтиҳонлар натижаларини шакллантириш).

Ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш

Ягона таълим хизматлари портали хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Шунингдек, қисқа смс-парол орқали рўхатдан ўтиш имкони яратилган.

Имкониятлари
  • opportunity icon Олий таʼлим муассасаларининг магистратураси учун онлайн ҳужжат топшириш
  • opportunity icon Статистик маълумотлар ва ҳисоботларни кўриш (республика ва ОТМлар кесимида аризалар статистикаси, қабул квоталари ва бошқалар).
  • opportunity icon Ариза ҳолатини кузатиб бориш
  • opportunity icon Ариза маълумотларини онлайн юклаб олиш
  • opportunity icon Якуний натижаларни кўриш