“e-Fitouz” автоматлаштирилган ахборот тизими “даладан экспортгача” бутун занжирни қамраб олади, бу орқали карантин ҳудудларининг электрон харитасини, экспортга салбий таъсир кўрсатадиган хавфли зарарли организмларнинг тарқалиш ҳудудларини, шунингдек, улардан холи ҳудудларни сақлашни таъминлайди. ААТ экспорт-импорт операцияларини онлайн назорат қилиш имкониятини берувчи “Ягона дарча” божхона ахборот тизими билан интеграция қилинган. Ушбу тизим орқали дала назорати амалга оширилади, рухсат этиш хусусиятига эга электрон ҳужжатлар ва сертификатлар расмийлаштирилади. Шунингдек, Марказий фитосанитария лабораторияси ва Агентлик инспекторлари ўртасида масофадан туриб электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.
“e-Fitouz” автоматлаштирилган ахборот тизими – Агентлик томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда шакллантиради. ААТ фитосанитария назорати остида бўлган обектларнинг мавжудлиги ёки йўқлигини автоматик равишда кузатиб боради. ААТ шунингдек, интернетда маълумот қидириш ва статистик ҳисоботларни жорий этиш имкониятини беради. Шу билан бирга, Агентликнинг “e-Fitouz” ААТ фитосанитария сертификатлари тўғрисидаги маълумотларини ўзаро алмашиш мақсадида Россия Федерациясининг “Аргус-фито” тизими ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси “ePhyto Solutions” Халқаро конвенсиясига (125 дан ортиқ мамлакат) интеграция қилинган.
Тадбиркорлик субектлари шахсий кабинет орқали қуйидаги функсиялардан тўлиқ фойдаланишлари мумкин (cabinet.karantin.uz): электрон аризаларнинг ҳолатини кўриш, оферта шартномаларини расмийлаштириш, кўрсатилган хизматлар ма’лумотлари, мурожаатлар тарихи, баланс мониторинги ва бошқалар.
Мақсад: ўсимликларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча жараёнларни самарали бошқаришни таъминлаш орқали бюрократияни камайтириш ва коррупсияни бартараф этишга эришиш.
Вазифалар: Фитосанитария чораларини самарали ва хавфсиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон маҳсулотларининг экспорт-импорт жараёнларини онлайн назорат қилиш.
Ўсимлик карантини обектлари ва бошқа зараркунандаларни йўқ қилиш мақсадида кимёвий воситалардан фойдаланган ҳолда ўсимликларни, сақлаш жойларини зарарсизлантириш (фумигация) мониторинги ва назоратини олиб бориш.
Маҳсулотларни экспорт қилиш ва импорт қилишни осонлаштириш мақсадида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни онлайн шакллантириш.
Фитосанитария ҳолатини таъминлаш учун карантинга олинган ҳудудлар ва хавфли зараркунандалардан холи ҳудудларнинг электрон харитасини юритиш.
Қидириш, статистик ҳисобот бериш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун экспорт-импорт маълумотларига марказлаштирилган киришни жорий этиш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисидаги ма’лумотларни шакллантириш ва мониторинг қилиш.
Карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитария талабларига мос келмаслиги тўғрисида хабар бериш тартиб-таомилларини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш жараёнларини жадаллаштириш.
Фитосанитария назорати тизимини такомиллаштириш.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (карантин кўриги далолатномаси, фитосанитария сертификатлари, экспертизалар ва бошқалар) қалбакилаштириш ҳолатларини олдини олиш.
Ҳар хил турдаги қоғозбозликларга чек қўйиш.
Ходимлар учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан берилган ЭРИ орқали рўйхатдан ўтилади.
Тадбиркорлик субектлари учун: шахсий кабинет (cabinet.karantin.uz) хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим.