Бугунги кунда, аграр соҳада ўнлаб ахборот ва геоахборот тизимлари жорий этилган бўлиб, “Агроплатформа” ахборот тизими Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллигида яратилган яна бир муҳим рақамлаштириш лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Мазкур ахборот тизимини жорий этиш орқали экин экишдан бошлаб ҳосил йиғиб териб олингунгача бўлган занжирда амалга ошириладиган барча агротехник тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни юритиш, электрон тизим ёрдамида қоғоз кўринишидаги ҳужжат алмашувидан воз кечиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Бунда, яратилаётган тизимдан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар учун имтиёзли кредитларни қулай тарзда ажратиш, хавф-хатарларни суғурталаш, шартномаларни электрон расмийлаштириш, техникаларни лизингга олишда фойдаланилади, шунингдек молиялаштириш жараёнларининг шаффофлиги оширилади.
“Агроплатформа” ягона давлат ахборот тизими – “Бир дарча” тамойили асосида ишлаб чиқилган ҳамда фермер хўжаликларига пахта, ғалла ва бошқа экинларни етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, суғурталаш, лизинг асосида техника сотиб олиш ва агротехник тадбирларни амалга оиширишда таъминот ва хизматларини кўрсатишни таъминловчи электрон тизим.
-пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатиш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг ягона реестрини яратиш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ҳамда тайёрлов, таъминот ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарга Ягона нуқтадан туриб шартномаларни электрон имзолаш, буюртмалар бериш, кредит олиш учун зарур ҳужжатлар тақдим имкониятини яратиш.
Агроплатформа хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, юридик шахснинг ЭРИ калити орқали кирилади ва тизимда ушбу калит боғланган жисмоний шахс ва фермер хўжалиги ёки бошқа ташикилот номи келиб чиқади. Шундан сўнг агар фойдаланувчи фермер хўжалиги бўлса саҳифадан фермер хўжалиги босилади ва янги ҳосил бўлган саҳифада агроплатформа фойдаланиш шартлари билан танишдим тугмасини босади. Натижада рўйхатдан ўтиш саҳифаси ҳосил бўлади ва фойдаланувчи ўзининг маълумотларини киритиб, “маълумотларни сақлаш” тугмасини босади. Шундан сўнг фойдаланувчи маълумотларини тўғрилигини текшириб, маълумотларни тасдиқлайди. Шундан сўнг оммавий оферта шартномаси ҳосил бўлади ва фойдаланувчи оферта шартлари билан танишиб, ўзининг ЭРИ калити билан имзолайди. Оферта муваффақиятли имзолангандан сўнг “ортга қайтиш” тугмаси босилади ва яна бир бор ма‘лумотларни тўғрилигини текшириш саҳифасида маълумотларни сақлаш тугмаси босилади.