Ўрмон хўжалиги ҳисобини юритиш ахборот тизими – ўрмон хўжалиги соҳасида ҳисоботларни электрон юритиш ички ахборот тизими ҳисобланади.
Тизим орқали молиявий ҳисоботлар, кўчатчилик, ўрмон барпо қилиш, ўрмондан қўшимча фойдаланиш ҳисоботлари юритилади. Ушбу тизимни яратиш орқали ўрмон хўжалиги соҳасида вақт унумдорлиги оширилди, яъни ҳисоботларга кетадиган вақт сарфи 80 фоизга қисқартирилди.
- соҳа фаолиятини рақамлаштириш;
- ҳисобот шаклларини онлайн назорат қилиб бориш;
- кўчатлар ҳисобини юритиш;
- уруғ етиштириш ҳисобини юритиш;
- яйлов ҳисобини юритиш;
- ўрмон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш.
Ягона портал хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.