Давлат реестридан мавжуд кўчирмани юклаб олиш учун мулкдор ўзининг шахсий кабинети орқали бош саҳифада жойлашган қидирув панелига кўчмас мулк обектининг кадастр рақамини киритади, сўнгра расмда пайдо бўлган кодни киритиб, излаш тугмаси босилади. Излаш тугмасини босганда кўчмас мулк объекти ҳақидаги акс этган майдон вужудга келади, бу ердан кўчирмани юклаб олиш деган тугмани босиб тегишли кўчирмани юклаб олиш мумкин.
Давлат Реестридан берилган маълумотномада ҳар қандай турдаги кўчмас мулк объекти тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс этади:
📍Кўчмас мулк объектини рўйхатга олиш вақтида бириктирилган ноёб кадастр рақами ва аниқ жойлашган манзили.
📆Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган сана.
👨👩👧👦Объект эгалари сони ва уларнинг исми-шарифи.
🚫Таъқиқ мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (гаров, хатлаш ва ҳоказо.).
Кўчмас мулк объектлари бўйича маълумотнома олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, васиятнома ва бошқа шартномаларни расмийлаштириш учун тақдим этилади.