Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг (HEMIS) яратилиши университетларнинг маъмурий, ўқув ва илмий фаолиятини автоматлаштириш, ўқитувчилар ва талабалар учун замонавий электрон хизматларни тақдим этиш, университетларнинг ахборот-таълим корпоратив порталини яратиш имконини беради. Тизим ёрдамида уйдан чиқмасдан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.
HEMIS тизими талабаларга, ота-оналарга ва бошқа манфаатдор томонларга таълимий ахборот хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган қуйидаги ахборот тизимларини бирлаштиришга хизмат қилади.
МФБ АТ - маъмурий фаолиятни бошқариш ахборот тизими;
ЎЖБ АТ - ўқув жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими;
ИФБ АТ - илмий фаолиятни бошқариш ахборот тизими.
• Талабалар контингентининг ҳисоби ва мониторингини юритиш (факултетлар, таълим йўналишлари, мутахассислик ва академик гуруҳлар кесимида);
• Профессор-ўқитувчилар контингентининг ҳисоби ва мониторингини юритиш (факултетлар, кафедралар ва фанлар кесимида);
• Ўқув жараёнини ташкил этиш (ўқув йили, ўқув семестрлари, бакалавриат ва магистратура ўқув дастурлари, талабаларнинг академик гуруҳлари учун дарс жадвали);
• Талабалар давомати мониторинги (фанлар, машғулот турлари, ўқитувчилар, синф жадваллари ва электрон журнал);
• Талабаларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш мониторинги (ўқув режа ва фанлар, оралиқ ва якуний имтиҳонлар жадвали, рейтинг варақаси, электрон рейтинг дафтарчаси);
• Тўлов-шартнома бўйича амалга оширилган тўловлар ҳисоби (шартномалар ва ҳисоб варақаларни рўйхатга олиш, пул тушумларини ҳисобга олиш, маълумотномалар тақдим этиш);
• Ўқув жараёни бўйича меъёрий ҳужжатларни шакллантириш ва ҳисобга олиш (қабул тўғрисидаги буйруқлар, ўқишни кўчириш, тиклаш ва талабалар сафидан четлаштириш, стипендиялар бериш бўйича буйруқлар, маъмурий жазо чоралари бўйича буйруқлар);
• Таълим жараёни бўйича электрон ҳисоботларни шакллантириш (контингент, давомат, ўзлаштириш, рўйхатга олиш, ўқишни кўчириш ва талабалар сафидан четлаштириш);
• Интерактив онлайн хизматларни тақдим этиш (университет раҳбарияти, талабалар, ўқитувчилар, ота-оналар ва давлат идоралари ходимлари учун).
HEMIS ахборот тизимида ОТМда фаолият олиб бораётган ходимлар ва профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш Кадрлар бўлими томонидан амалга оширилади.
Талабалар рўйхатини шакллантириш Деканат томонидан амалга оширилади.
Фойдаланувчилар тизимда HEMIS ID рақами ҳамда тегишли пароли ёрдамида авторизатсиядан ўтишади
Олий таълим жараёнларини бошқариш талабаларнинг илмий фаолиятини бошқариш, ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари контингентини сақлаш ҳамда талабалар, ўқитувчилар, ота-оналар ва давлат органлари учун электрон интерактив таълим хизматларини ташкил этиш имконини беради.