Жамоатчилик фикри асосида шаклланган бюджет (ЖФШБ) – маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларига туман/шаҳар бюджетлари маблағларининг бир қисмини бевосита фуқароларнинг ташаббуси асосида йўналтиришга асосланган тизим.
Очиқ бюджет ахборот портали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими ахборотига кириш ва Ўзбекистон Республикасида бюджет жараёнини ташкил этиш тўғрисида тегишли ахборотни тақдим этишни мақсад қилган.
Шунингдек, ушбу портал қуйидаги вазифаларни бажаради:
- бюджет харажатларини тартибга солиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- жамоатчилик фикрини шакллантириш учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун тақдим этиладиган тадбирлар тўғрисидаги маʼлумотларни жойлаштириш;
- фуқароларнинг мурожаатларини, шу жумладан бюджет қонунчилигининг бузилиши фактларини хабардор қилиш ва бюджет жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш имкониятларини ташкил этиш.
Тизимга кириш “openbudget.uz” сайтидан рўйҳатдан ўтиш шаҳсга доир маълумотлар ва телефон рақамни киритиб, Икки факторли авторизациядан ўтиш (СМС код орқали). (EРИ калити орқали) фойдаланувчи томонидан логин ва парол терган ҳолда амалга оширилади.