Мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш ушбу ахборот тизими томонидан амалга оширилади. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш учун ўз ҳудудига яқин МТТларни жойлашуви, улардаги бўш ўринлар сони ва бошқа маълумотларни, ҳамда МТТга жойлаштириш учун берилган ариза ҳолатини мунтазам равишда сеарч.мпе.уз портали орқали текшириш мумкин.
- Мактабгача таълим ташкилотларини реестрини юритиш
- болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ва уни мониторинг қилиш
- болаларни мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйиш ва ташкилотга қабул қилиш