Ягона корпоратив ахборот порталини яратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 24-апрелдаги “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сон қарори билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурининг 35-бандида назарда тутилган.
Ушбу Порталдаги маълумотларни ошкор қилиш аксиядорлик жамиятлари ва бошқа қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, айни пайтда айрим аксиядорлик жамиятларининг ҳар чораклик ҳисоботлари, муҳим фактлари ва рисолалари Порталда аллақачон мавжуд.
Портал www.openinfo.uz манзилида жойлашган бўлиб, манфаатдор шахсларга тегишли ва долзарб корпоратив маълумотларни уч тилда қулай форматда тақдим этиш мақсадида доимий равишда такомиллаштирилиб борилади.